date
views 127

Нетаняҳу Рафаҳдаги ҳарбий операция режасини тасдиқлади

Нетаняҳу Рафаҳдаги ҳарбий операция режасини тасдиқлади
Фото: Getty Images
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция ўтказиш режасини маъқуллади. Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) Рафаҳнинг тинч аҳолисини эвакуация қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

«Халқаро босимга қарамай, биз Рафаҳга кирамиз, ҲАМАС баталйонларини йўқ қиламиз, хавфсизликни тиклаймиз, Исроил халқи ва давлатининг тўлиқ ғалабасини таъминлаймиз», деди Нетаняҳу.

Исроил бош вазири 9 феврал куни Рафаҳ шаҳрида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлаш режасини маълум қилди. ЦАҲАЛ шаҳарга киришидан олдин Бенямин Нетаняҳу Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни таъминлашга ваъда берди.

Politico манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден Рафаҳда ҳарбий операция ўтказилса, Исроилга ёрдамни чеклаши мумкин. Канада, Австралия ва Янги Зеландия расмийлари ҳам Исроилнинг Рафаҳдаги операциясига қарши чиқди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаняҳу Рафаҳдаги ҳарбий операция режасини тасдиқлади