date
views 273

Афғонистонда аёл беш эгизак фарзандни дунёга келтирди

Афғонистонда аёл беш эгизак фарзандни дунёга келтирди
Фото: Ааmаj News
16 март куни Афғонистонда аёл 5 нафар эгизак фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Ааmаj News нашри хабар берган.

Унда айтилишича, ҳолат Нангарҳор вилоятида содир бўлган. 39 ёшли аёл вилоят туғуруқхонасида тўрт ўғил ва бир қиз фарзандни дунёга келтирган.

16 март тонгида дунёга келган чақалоқлар ҳақида дастлаб Нангарҳор вилоятидаги маҳаллий нашрлар маълум қилган. Хабарларга кўра, чақалоқлар ва уларни дунёга келтирган она саломатлиги қониқарли аҳволда.

Нангарҳор вилояти Афғонистон шарқида жойлашган тоғли ҳудуддир. Мазкур ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимининг нисбатан паст даражаси туфайли оналар ва болалар ўлими билан боғлиқ ҳолат нисбатан юқори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда аёл беш эгизак фарзандни дунёга келтирди