© AP Photo / Charles Krupa
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонишига ишонч билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ишончим комилки, биз буни қила оламиз... Биз Байденга айтамиз: "Жо, ишдан бўшадинг. Бу ердан кет! Сен дахшатли ишладинг", — деди Трамп Огайо штатида ўз тарафдорлари олдидаги митингда.
У Байденни танқид қилиш имкониятини бой бермади ва уни "Америка демократиясига таҳдид" деб атади. Трамп, шунингдек, АҚШнинг амалдаги президентида "мамлакатига зарар етказиш учун абадийлик" борлигига ишонч билдирди.
"Агар мамлакатни қобилиятиз одамлар бошқарса, бу абадийдир", деди Трамп ва Байденни Мексика билан чегарадаги ҳал этилмаган миграция инқирози, Қўшма Штатлардаги инфляциянинг ўсиши ва бошқа бир қатор муаммолар учун қоралаб.
"Байденнинг барча фалокатларини қайтаришнинг энг осон йўли - мени Оқ уйга қайтариш. Ва биз буни уддалаймиз", деб таъкидлади АҚШнинг собиқ президенти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда