18:43 / 18.03.2024
127

Испаниялик фермерлар Мадрид марказида янги норозилик намойиши ўтказдилар

Испаниялик фермерлар Мадрид марказида янги норозилик намойиши ўтказдилар
Фото: “ТАСС”
Якшанба куни Мадридда юзлаб фермерлар Европа Иттифоқи сиёсати туфайли Испания қишлоқ хўжалиги сектори дуч келаётган инқирозга норозилик билдириш учун пиёда ва тракторларда парадга чиқди. Бу ҳақда “Мир24” хабар берди.

Иштирокчилар Экологияга ўтиш вазирлигидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигигача бўлган масофани босиб ўтган. Акция ЕИ қишлоқ хўжалиги сиёсати учун экологик қоидаларни сезиларли даражада енгиллаштириш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритганидан икки кун ўтгач содир бўлган.

Фермерлар ҳуштак ҳамда сигнал садолари остида “Биз қонунбузар эмасмиз” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишган.

Аввалроқ ЕИ президенти Урсула фон дер Ляен Брюсселда 15 март куни қабул қилинган ҳужжат атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг айрим қоидаларини юмшатишга қаратилганини тушунтирган эди. Испания ҳукумати бу ҳаракатни олқишлаган, бироқ аксарият экологлар ва фермерлар ташаббусни танқид қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё