12:41 / 19.03.2024
542

Қозоғистон нефтдан қанча даромад топади ва уни қайси давлатларга сотади?

Қозоғистон нефтдан қанча даромад топади ва уни қайси давлатларга сотади?
Фото: “Восточний Экспресс”
Қозоғистон иқтисодиётида нефть асосий ўринни эгаллайди. Tengrinews.kz мамлакат қора олтин экспортидан аниқ қанча даромад олиши ва бу хом ашёнинг асосий ҳажми қайси давлатларга экспорт қилинаётганини аниқлашга қарор қилди.

Қозоғистон энергетика вазирлиги йил бошига кўра, жорий нефть захиралари 4,4 миллиард тоннани ташкил қилганини маълум қилди. Барча қазиб олинадиган нефть захираларининг қарийб 80 фоизи қуйидаги 10 та йирик кондан олинади:

1. Кашаган — 1014,0 млн тонна;
2. Тенгиз — 899,2 млн тонна;
3. Қорачаганак — 308,8 млн тонна (242,3 миллион тоннаси конденсат);
4. Ўзен — 123,3 млн тонна;
5. Қироллик — 57,1 млн тонна;
6. Янгийўл — 44,6 млн тонна (шундан 8,8 миллион тонна конденсат);
7. Каламкас — 41,5 млн тонна;
8. Қоражонбос — 37,9 млн тонна;
9. Бузачи Шимолий — 35,1 млн тонна;
10. Шимолий Трува — 33,9 млн тонна (шундан 1,4 миллион тонна конденсат).

Қозоғистоннинг умумий нефть қазиб олишдаги улуши 33,1 фоизни ташкил этади. АҚШ бу бўйича иккинчи ўринда — 30,9 фоиз. Европа мамлакатлари учинчи ўринда — 18,4 фоиз. Улардан кейин Хитой – 11,4 фоиз ва бошқа мамлакатлар — 2,7 фоиз.

Шу билан бирга, тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатлар бўйича нефть экспорти қуйидагича:
1. Италия;
2. Нидерландия;
3. Хитой;
4. Корея;
5. Руминия;
6. Франция;
7. Туркия;
8. Греция;
9. Сингапур.

Қозоғистон нефтдан қанча даромад олади?
Молия вазирлигининг тушунтиришича, нефть қазиб олиш ва экспорт қилишдан олинадиган даромадлар нефть соҳасидаги ташкилотлардан солиқ тўловлари ҳисобига олинади. Ташкилотлар рўйхати ҳар йили Энергетика ва Молия вазирликларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланади. Уларнинг ҳажми кўп жиҳатдан ташқи (нефтнинг жаҳон нархи, транспорт харажатлари) ва ички (қазиб олиш ҳажми, ички бозорда хом ашё етишмаслиги, рентабеллик ва геологик хусусиятлар учун солиқ имтиёзлари) омилларининг таъсирига бевосита боғлиқ.

2023 йил учун нефть қазиб олиш ва экспорт қилишдан тушган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар қуйидагича:
  • Нефть сектори ташкилотларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи — 1 282,5 млрд тенге;
  • Нефть сектори ташкилотларидан экспорт учун рента солиғи — 452,0 млрд тенге;
  • Хом нефть экспорти учун божхона тўлови — 1643,1 млрд тенге.

Tengrinews ҳисоб-китобларга кўра, ушбу солиқлардан тушган умумий сумма 3 триллион тенгедан ортиқни (тахминан 6 миллиард 644 миллион 760 минг доллар) ташкил қилган.

Нефть билан нима бўлади?
Нефть қазиб олишни кўпайтириш режалари ҳақида гапирар экан, Энергетика вазирлиги айни пайтда Тенгиз ва Кашаган конларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Шундан сўнг нефть қазиб олиш ҳажми йилига 100 миллион тоннага етади.

Қонунга кўра, Қозоғистонда қазиб олинган нефть биринчи навбатда маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводларига юборилади. Нефть ишлаб чиқарувчи компаниялар қолган қисмини ўзларининг иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб сотади”, — дейди вазирлик.

Ҳозирги вақтда Қозоғистонда янги нефть конларини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Энергетика вазирлиги қора олтин қазиб олишни оптималлаштириш мақсадида саноат ҳамкорлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Chevron, Eni, Shell, CNPC ва бошқа жаҳоннинг етакчи нефть компаниялари жалб қилинган ва замонавий технологиялар жорий этилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон нефтдан қанча даромад топади ва уни қайси давлатларга сотади?