Фото: Google Images
Финляндия Украинага жанговар катерларни совға қилди, улар Руминия орқали етказилади. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle портали “Интерфакс”га таяниб хабар бермоқда.
Шунингдек, Руминия 50 га яқин украиналик аскарга катерлардан фойдаланишни ўргатади. Руминия президенти Клаус Йоханнис бу қарор ҳақида парламентни хабардор қилди.
Жанговар катерларнинг тури ва сони аниқланмаган. Финляндия расмийлари Украинага ҳарбий ёрдам нималардан иборат бўлишини тўлиқ ошкор этмаяпти.
Аввалроқ Чехия бутун дунё бўйлаб Украина учун 1,5 миллион снаряд топганини маълум қилганди.
“Учинчи мамлакатлардан сотиб олинган снарядларнинг биринчи партияси яқин ҳафталарда Украинага кела бошлайди”, — деб ёзди The Wall Street Journal нашри Чехия расмийларига таяниб. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)