301
Россиянинг Белгород вилоятидаги отишмаларда 130 дан ортиқ турар жой, 60 дан ортиқ автомобиль шикастланди
Фото: “ТАСС”
Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятида отишмалар натижасида 19 март куни 130 дан ортиқ турар-жой ва 60 дан ортиқ йўловчи автомобилларига зарар етди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Вилоятдаги ҳарбий ҳаракатлар интенсивлашуви ҳақида дастлаб вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилган. Маҳаллий нашрлар бир қисм аҳоли эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқатган.
“Белгородда Украина қўшинларининг учта йирик қўпорувчилиги натижасида 6 нафар тинч аҳоли вакили тан жароҳати олди. Ҳалок бўлганлар йўқ. 9 та кўп қаватли уйдаги 26 та хонадон, 19 та якка тартибдаги уй, 27 та хўжалик юритувчи субъект, битта ижтимоий аҳамиятга эга объект, ва 63 та турли бинолар шикастланган”, — дейилади Белгород вилояти раҳбарияти баёнотида.
Вилоят губернатори маълум қилишича, Белгород яқинида Украинанинг йигирма учта ҳарбий дрони уриб туширилган. Белгород туманининг ўзида 93 та бино шикастланган. Николское қишлоғидаги турар жой биносига снаряд тушиб, тўрт киши ҳалок бўлган.
Россия ҳудудий нашрлари Украинанинг ҳаво ва қуруқликдан ҳужумлари давом этаётганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)