Фото: CNBC
Эфиопиянинг энг йирик тижорат банки ҳисобланган Commercial Bank of Ethiopia (CBE) фаолиятидаги узилишлар натижасида мижозлар ўз ҳисобварақларидан мавжуд суммадан ортиқ миқдорда пул ечиб олди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Кредит ташкилоти мутахассислари транзакцияларни атиги икки соатдан кейин тўхтатишга муваффақ бўлган. Мижозлар 40 миллион доллардан ортиқ маблағни ечиб олиб, бошқа банкларга ўтказган. Пулнинг катта қисмини носозлик ҳақида маълумот тарқатган талабалар олиб қўйган.
Улардан бирига кўра, полиция университет шаҳарчасидаги банкоматлар олдидаги узун навбатларни тарқатишга мажбур бўлган. Бир нечта университетлар дарҳол талабаларни уларга тегишли бўлмаган маблағларни қайтаришга чақирган. CBЕ президенти Аби Санонинг сўзларига кўра, банк ўз ихтиёри билан пулни қайтарганларга талаб қўймайди.
Ҳозирда банк тизимдаги хавфсизлик текширувлари туфайли мижозларга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)