07:53 / 22.03.2024
75

АҚШ Адлия вазирлиги Apple компаниясини смартфонлар бозорини монополлаштиришда айблади

АҚШ Адлия вазирлиги Apple компаниясини смартфонлар бозорини монополлаштиришда айблади
Фото: Getty Images
АҚШ Адлия вазирлиги ва 16 штат бош прокурорлари Apple Inc компаниясини монополияга қарши қонунларни бузганликда айблаб, судга мурожаат қилди.

Даъво аризасида айтилишича, Apple смартфонлар ва смартфон иловалари бозоридаги устун мавқеидан фойдаланиб, истеъмолчиларнинг iPhone билан қурилмаларини алмаштириш ёки бошқа ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятларини чекламоқда.

«Apple смартфонлар бозоридаги монопол мавқеини нафақат рақобатчилардан ўзиб кетгани, балки монополияга қарши федерал қонунларни бузгани учун ҳам сақлаб турибди. Биз Apple истеъмолчиларга ҳам, ишлаб чиқувчиларга ҳам зарар етказадиган рақобатга қарши хатти-ҳаракатлар стратегиясини қўллаётганини даъво қиламиз», деди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.

Apple компанияси даъвони рад қилмоқда ва бу одамлар кутган технологияларни яратиш қобилиятига путур етказишини таъкидламоқда.

«Бу ҳукуматга одамлар учун технология ривожини қаттиқ назорат қилиш имкониятини бериб, хавфли прецедент яратади», дейилади Apple баёнотида.

АҚШ Адлия вазирлиги сўнгги 14 йил ичида Apple компаниясига қарши монополияга қарши қонунбузарликлар юзасидан икки марта судга мурожаат қилди, бироқ у компанияни бозордаги ҳукмрон мавқеини ноқонуний равишда манипуляция қилишда биринчи марта айбламоқда.

Даъво ортидан 21 март куни Ню-Йорк биржа савдоларида Apple акциялари 3,7 фоизга арзонлашди. Бироқ, охирги 12 ой ичида уларнинг қиймати 8,3 фоизга ошди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё