Фото: Reuters
Россия 21 март куни Украина пойтахти Киевга ракета зарбалари берди, натижада камида 10 киши жароҳатланди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари барча ракеталарни тутиб олса-да, турар жой бинолари ва саноат объектларига зарар етди.
Киевга зарба сўнгги ҳафталарда кузатилган энг йирик ҳужум саналади. Шаҳар ҳам баллистик, ҳам қанотли ракеталар билан нишонга олинган.
Фото: Reuters
"44 кунлик танаффусдан кейин душман Киевга яна ракета ҳужумини уюштирди. Барча фавқулодда хизматлар жойида ишламоқда. Ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда", — деди Киев ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Попко.
Фото: Киев шаҳар ҳарбий администрацияси
Шаҳар мэри Виталий Кличконинг айтишича, бутун шаҳар бўйлаб камида 10 киши жароҳатланган. Касалхонага олиб кетилган икки киши орасида 11 ёшли қиз ҳам бор.
Фото: Киев шаҳар ҳарбий администрацияси
"Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг пойтахтга қаратилган барча 31 та ракетасини уриб туширган", — деди ҳаво кучлари қўмондони.
Попконинг айтишича, россиялик ҳарбийлар стратегик бомбардимончи самолётлардан фойдаланган. Ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тизими деярли уч соат давом этган.
Фото: Reuters
Кличконинг айтишича, ракета қолдиқлари бир нечта турар жой бинолари, саноат объектлари ва болалар боғчасига тушган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”