Фото: РИА Новости
Франция ва Германия ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси «Крокус Сити Холл»даги терактни қоралаб, қурбонларга ҳамдардлик билдирди.
«Бизга Москвадан келаётган тасвирлар даҳшатли. Фикру-хаёлимиз қурбонлар ва ярадорлар, шунингдек, Россия халқи билан», дейилади Франция ТИВ баёнотида. Департамент ҳужумчиларнинг «жирканч ҳаракатлари» сабабларига ойдинлик киритиш зарурлигини қўшимча қилди.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам воқеа жойидан олинган суратларни «даҳшатли» деб атади ва қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси «Крокус Сити Холл»даги терактни қоралади. «Бу даҳшатли фожиа. Биз бугунги воқеалардан жабрланган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз», дейилади элчихона баёнотида.
Европа Иттифоқи расмийлари ҳам «Крокус Сити Холл»даги терактни қоралади.
«Европа Иттифоқи Москвада содир этилган теракт ҳақидаги хабарлардан ҳайратда ва даҳшатга тушди. Европа Иттифоқи тинч аҳолига қарши ҳар қандай ҳужумларни қоралайди. Фикру-хаёлимиз [ушбу терактдан] жабрланган барча Россия фуқаролари билан», деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Питер Стано.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади.
«Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз. Ҳалок бўлганларнинг барча оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз», дейилади ТИВ баёнотида.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар билан ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Биз ҳаммамиз Москвадан хабарлар ва видеолавҳаларни кўряпмиз. Биз кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз. Кадрлар шунчаки даҳшатли, уни кўриш жуда қийин. Бу оғир кун бўлди, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилалари билан биргамиз», деди Оқ уй вакили ва воқеани «даҳшатли ҳужум» деб атади.
Шунингдек, «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт Греция, Испания, Италия, Қозоғистон, Беларус, Туркия ва Венесуэла ташқи ишлар вазирликлари томонидан ҳам қораланди.
Крокус Сити Холл, терактни қоралади, қурбонлар, ҳамдардлик, Москвадаги теракт “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”