
Хитой жанубида якшанба куни содир бўлган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида ўн киши ҳалок бўлди, деб "ТАСС" хабар беради.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида яна 32 киши жароҳатланди. Автоҳалокат Гунси—Чжуан мухтор туманида рўй берганлиги тўғрисида маълумот берилди. Жабрланганлардан беш нафарининг ҳолати ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Полиция ҳалокат сабабларини ўрганишда давом этмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар