17:04 / 23.03.2024
179

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
AFP / Scanpix / LETA
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилади. Бегуноҳ инсонларга қарши каратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланди.

Россия етакчиси, ўз навбатида, Ўзбекистон президентига ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди. Мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига таҳдид бўлган ушбу ёвуз кучга курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди
”, – дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Москвадаги “Крокус сити ҳолл” мажмуасида рўй берган теракт қурбонлари сони 115 нафарга етган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, портлаш ва ёнғин рўй берган мажмуада иш олиб бораётган қутқарувчилар вайроналар остида янги жасадларга дуч келган. Москва области губернатори Андрей Воробьев қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини маълум қилди. Айни пайтда 20 дан ортиқ шифохонада 100 дан зиёд жароҳатланган одамларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ахборотига кўра, Москва вақти биалн соат 12:00 ҳолатига воқеада ҳалок бўлган ёки жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот мавжуд эмас. Элчихона ходимлари Москва ва Москва вилоятидаги касалхоналарга бориб, маълумотларни аниқлаштиришмоқда.

Элчихона ушбу мамлакатнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт муассасалари билан яқиндан алоқада бўлиб турибди”, – дейилади ваколатхона хабарида.

Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга ва зарурат туғилган ҳолларда элчихонанинг консуллик бўлими колл марказига қўнғироқ қилишга чақирган: +7 499 238-36-20; +7−499 230−00−76.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди