Фото: CNN
Мўғулистонда мамлакат тарихидаги энг қаҳратон қишда 5 миллионга яқин чорва моллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Мўғулистоннинг чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларидаги фавқулодда вазият ҳақида хабар берган. Унга кўра, совуқда музлаб ҳалок бўлган чорва моллари сони 4,7 миллиондан ошади. Ушбу йўқотиш ортидан мамлакат озиқ-овқат таъминотида жиддий муаммолар келиб чиқиши кутилмоқда.
Фото: CNN
Мўғулистон иқлимига хос совуқ қиш ҳароратнинг кутилмаганда кескин пасайиши ва ҳудудларда қисқа муддатда жуда қалин қор ва муз қатламлари ҳосил бўлиши билан характерланади. Музлар яйловларни тўлиқ қоплайди. Оқибатда совуқ шароитда емишсиз қолган чорва ҳалок бўлади.
Бугунги кунда Мўғулистонда чорвадор фермерлар сони 300 000 дан ошади. Бу хўжаликлар асосан, қорамол, эчки ва отлар етиштириш билан шуғулланади.
Фото: CNN
Мўғулистон нашрлари берган маълумотга кўра, ноябрь ойидан бери камида 2250 чўпон оиласи чорва молларининг 70 фоиздан кўпроғини йўқотган. Ҳозирда 7000 дан ортиқ чорвадор фермер оилалари чорвасини боқиш учун етарли озиқ-овқат захирасига эга эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди