19:09 / 24.03.2024
204

Элвис Пресли, Мэрилин Монро ва бошқа Голливуд юлдузлари қандай уйларда яшаган?

Элвис Пресли, Мэрилин Монро ва бошқа Голливуд юлдузлари қандай уйларда яшаган?
Голливуднинг олтин даври бугунги кунгача мухлисларнинг қалбини ҳаяжонга солади. Мухлислар машҳурларнинг шахсий ҳаётини кузатиб боришади ва улар кумирлари ҳақида ҳамма нарсани билишни хоҳлайди. Улар қаерда яшаши ва ҳашаматли виллалари қанчага тушганигача.

Мэрилин Монро

Мэрилин Монро 1952 йилда Голливуд тепалигидаги уйни ойига 237 долларга ижарага олади. У ва Жо ДиМажжо бу ерда кўп вақт ўтказишади. Мэрилинга тегишли бўлган ягона уй Брентвудда жойлашган эди. Актриса уни 1962 йилда 75 минг долларга сотиб олган – бир неча ой ўтгач, айнан шу уйда ўлик ҳолда топилган. 2017 йилда Монронинг 91 ёшга тўлишидан бир кун олдин уй 7,25 миллион долларга сотилган.

Фрэнк Синатра

Фрэнк Синатранинг Палм-Спрингсда “Тwin Palms” номли ажойиб қасри бўлган. Кўчмас мулк 1,9 миллион долларга у учун махсус лойиҳалаштирилган. Синатра тез-тез томига Жек Даниэлс байроғини осиб қўйган ва шу билан дўстларини навбатдаги зиёфатга таклиф қилган.

Элвис Пресли

1957 йилда 22 ёшли қўшиқчи Теннесси штатидаги Грэйсленд саройини бугунги ҳисоб-китобларга кўра 924 минг долларга сотиб олади. Уйнинг ичи ҳам, ташқариси ҳам ажойиб тарзда қурилган. Бугунги кунда бу Қўшма Штатлардаги энг кўп ташриф буюриладиган уй бўлиб, ҳар йили уни кўриш учун 500 мингдан ортиқ одам келади.


Кларк Гейбл

Актёр 1939 йилда рафиқаси Кэрол Ломбард билан бирга Энсино шаҳридан бир вақтлар Микки Рунига тегишли бўлган уйни сотиб олади. Харид жуфтликка 50 000 долларга тушади. Эр-хотин уч йил давомида мазкур уйда бахтли яшайди, аммо Кэрол 1942 йилда вафот этади. 1977 йилда молиячи Майкл Милк уйни 587 500 долларга сотиб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Элвис Пресли, Мэрилин Монро ва бошқа Голливуд юлдузлари қандай уйларда яшаган?