24 март куни Москванинг Басман судида терговнинг «Крокус Сити Ҳолл»даги концерт залида 22 март куни содир этилган теракт иши бўйича тўрт фигурантни қамоққа олиш бўйича сўрови кўриб чиқилди. ФХХ гумонланувчилар 23 март куни Брянск областида ушланганини маълум қилган: улар машинада Россия-Украина чегараси томон ҳаракатлангани айтилган.
Шундан кейин z-каналларда тўрт гумондордан икки нафари Ражабализода Саидакрами Муродали ва Шамсиддин Фаридуни сўроқ вақтида қийноққа солингани акс этган фото ва видеолар тарқалди. Пропагандачи Маргарита Симонян «гуруҳ раҳбари» деб атаган Далержон Мирзоев ҳамда Ражабализода Саидакрами Муродали аввалроқ тергов изоляторига юборилганди. Қуйида суд залидан асосий кадрлар келтирилади.
Денис Воронин / «Москва» агентлиги
Василий Кузмичёнок / «Москва» агентлиги
Александр Земляниченко / AP / Scanpix / LETA
Павел Бедняков / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Далержон Мирзоев Басман судида мажлис залига олиб кирилмоқда
[sup]32 ёшли Далержон Мирзоев — Тожикистон фуқароси, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тергов маълумотига кўра, унинг Новосибирскдаги вақтинча туриш муддати ўтиб кетганди. У айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Татьяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Ражабализода Саидакрами Муродали залга олиб кирилмоқда. Кучишлатар тузилмалар ходимлари айнан унинг қулоғини кесиб, оғзига солиб қўйишганди. Фото: Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Ражабализода Саидакрами Муродали «аквариум»да
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Теракт содир этишда айбланаётганларнинг учинчиси — Шамсидин Фаридуни. Z-каналлар уни ток билан қийнашаётгани акс этган фотони намойиш этган
Шамиль Жуматов / Reuters / Scanpix / LETA
Тўртинчи айбланувчи — Муҳаммадсобир Файзовни суд залига кресло-замбилда олиб келишган
Татьяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Файзов атрофдаги воқеаларга ҳеч қандай реакция кўрсатмаган
Василий Кузьмичёнок / Агентство «Москва»
Крокус Сити Ҳолл, теракт, гумонланувчилар “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди