Фото: “Коммерсант”
Москва вилоятидаги Crocus City Hall’даги террористик ҳужум ташкилотчилари бир вақтнинг ўзида Марказий Осиё давлатларидан бирида навбатдаги терактга тайёргарлик кўрганди, бироқ унинг олди олинди. Бу ҳақда манбага таяниб, “Известия” хабар берди.
“Известия” суҳбатдоши теракт уюштириш режалаштирилган мамлакат номини айтмади, бироқ бу Crocus City Hall’га қилинган ҳужум билан бир вақтда содир бўлиши кераклиги таъкидланди. Шунингдек, Москвадаги терактга тайёргарликнинг аввал номаълум бўлган тафсилотларини ҳам келтирди. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар концерт залига оддий бензин билан ўт қўйган.
“Crocus’га кетаётиб, улар ёнилғи қуйиш шохобчасида тўхтаб, бензин сотиб олиб, пластик бутилкаларга қуйган. Кейин ундан залга ўт қўйиш учун фойдаланган”, — деб тушунтирди “Известия” суҳбатдоши.
У гуруҳ классик маънода уюшган террорчилик ячейкаси эмаслиги, балки том маънода терактдан бир неча ҳафта олдин тузилганини айтди.
“Унинг иштирокчиларидан икки нафари Туркияга борганларида кўрсатмалар олган, қолганлари эса Россия ҳудудидан ёлланган”, — деди “Известия” суҳбатдоши.
Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 133 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди