БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бўйича резолюция қабул қилганидан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШга боришдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Манбалар маълумотларига кўра, Нетаняҳу бу қарорни Рамазон ойида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига вето қўймаган Вашингтон позицияси билан боғлиқ ҳолда қабул қилган.
Ҳукумат раҳбари Оқ уйнинг резолюцияга вето қўймагани аввалги позициясидан «аниқ чекиниш» эканлигини ва Ғазодаги ҲАМАСга қарши ҳарбий ҳаракатларга, шунингдек, 130 дан ортиқ гаровга олинганларни озод қилиш ҳаракатларига зарар етказишини таъкидлади.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода ўт ўчишни тўхтатишни қўллаб-қувватлаганди. АҚШ унда бетараф қолди.
Эслатиб ўтамиз, Нетаняҳу аввалроқ Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида амалиёт бошланишини маълум қилганди. АҚШ расмийлари жон-жаҳди билан уни бу фикридан қайтаришга уринган.
2023 йилнинг 7 октябридан буён Ғазода 32 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди, 74 мингдан зиёди жароҳатланди. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар ошиб бораётган ва юз минглаб аҳоли очлик домида қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британияда “Катта оға сени кузатмоқда” тангаси чиқарилди
Россиядаги аэропортда ўзбекистонлик эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди (видео)
Дания разведкаси: АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)