Россия Меҳнат вазирлиги меҳнат муҳожирлари билан тузиладиган шартномалар муддатини очиқ тузишга чеклов киритмоқчи. Тегишли лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномалари очиқ ёки муддатли асосда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга кўра, иш берувчилар ишлашга рухсатномага эга бўлган вояга етган хорижий фуқаролар билан «мақсадли ва ташкилий ишга қабул қилиш тартибида» шартномалар тузадилар.
«Ишга рухсатнома чет эл фуқаросига у билан тузилган меҳнат шартномаси муддатига, лекин икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади», – дейилади лойиҳада.
Агар шартнома муддатидан олдин бекор қилинса ва бошқа иш берувчи билан янги шартнома тузилмаса, мигрант 30 кун ичида Россияни тарк этиши шарт. Ишга рухсатнома олган тақдирда, чет эл фуқароси 30 кун ичида рус тилини билишини, Россия тарихи ва қонунчилик асосларини билишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда
Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...
Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди
Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди