23:19 / 26.03.2024
410

ҲАМАС Ғарб давлатларини Ғазога ҳаводан ёрдам юборишни тўхтатишга чақирди

ҲАМАС Ғарб давлатларини Ғазога ҳаводан ёрдам юборишни тўхтатишга чақирди
Фото: CNN
ҲАМАС ташкилоти Ғарб давлатларини Ғазога ҳаводан ёрдам юборишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҲАМАС вакиллари ҳаводан гуманитар ёрдам етказиб бериш усулини “тажовузкор, нотўғри, ноўрин ва фойдасиз” дея баҳолаган. Ушбу ҳолат жамоатчилик ичида тартиббузарлик ҳолатлари урчишига олиб келгани маълум қилинган.

Душанба куни Ғазонинг шимолий қирғоғида камида 12 киши номаълум давлат томонидан денгизга ташланган жўнатмаларни олиш пайтида денгизда чўкиб кетгани хабар қилинган эди. Ушбу ҳолат ҳаводан ёрдам карвонлари жўнатила бошлаганидан бери бир неча бор содир бўлган.

Биз бу ҳужумкор, нотўғри, номақбул ва фойдасиз тарзда аҳолига ёрдам бериш операцияларини тўхтатишга чақирамиз”, — деган 26 март куни ҲАМАС ташкилоти ўз баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС Ғарб давлатларини Ғазога ҳаводан ёрдам юборишни тўхтатишга чақирди