«Крокус Сити Холл»даги теракт жабрланувчиларидан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, марҳумнинг аҳволи ўта оғир бўлган. Мурашконинг таъкидлашича, яна тўрт нафар бемор шу аҳволда шифохоналарда қолмоқда, 19 кишининг аҳволи оғир.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳалок бўлганлар рўйхатида 120 киши бор, бироқ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин 139 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни келтирган. Шундай қилиб, сўнгги вафот этган шахс билан бирга уларнинг сони 140 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни бир гуруҳ қуролланган шахслар «Крокус Сити Холл»да концертга тушриф буюрувчиларга ҳужум қилишди, кейинроқ бинода портлашлар содир бўлди ва ёнғин бошланди. Бироз вақт ўтгач, концерт зали томи қулаб тушди.
Эртаси куни гумондорлар Брянск вилоятида қўлга олинди. Россия президенти Владимир Путин 24 мартни Россияда мотам куни деб эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”