06:37 / 28.03.2024
114

ҲАМАС: Исроил қўшинлари тўлиқ чиқиб кетгунига қадар асирлар гаровда ушлаб турилади

ҲАМАС: Исроил қўшинлари тўлиқ чиқиб кетгунига қадар асирлар гаровда ушлаб турилади
Фото: Google Images
ҲАМАС гуруҳининг хориждаги ваколатхонаси раҳбари Холид Машалнинг айтишича, Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидан чиқиб кетмагунча, гаровга олинганлар озод қилинмайди. Унинг сўзларини араб нашри Al Quds Al Arabi келтирган.

Холид Машалнинг сўзларига кўра, музокаралар доирасида ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш, Ғазо секторидан қўшинларни олиб чиқиш ва кўчирилган аҳолини аввалги яшаш жойига қайтаришни талаб қилмоқда.

ҲАМАС раҳбарияти майдондаги жангдан кам бўлмаган шиддатли музокаралар жангини олиб бормоқда ва Худо хоҳласа, биз уларни майдонда ва музокара жангида мағлуб этамиз”, — дейди Машал.

Охирги бир неча ҳафта ичида ҲАМАС ва Исроил вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

26 март куни Рейтер агентлигининг ёзишича, ҲАМАС вакиллари музокаралар воситачиларига Ғазо секторида тўлиқ ўт очишни тўхтатиш бўйича дастлабки талабларга қайтиш, жумладан, Исроил қўшинларини минтақадан олиб чиқиб кетиш ҳақида хабардор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС: Исроил қўшинлари тўлиқ чиқиб кетгунига қадар асирлар гаровда ушлаб турилади