Миллиардер ўз ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида берган аризаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Bild нашрига кўра, бу 2022 йилда Усмоновнинг мулкида ўтказилган ноқонуний тинтувлар билан боғлиқ.
USM асосчиси Алишер Усмонов (Forbes талқини бўйича россиялик миллиардерлар орасида 14,4 миллиард доллар билан 8-ўринда туради) ўз ҳуқуқлари бузилгани ҳақида ариза берди, шундан сўнг Франкфурт-на-Майнда икки нафар прокурорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Франкфурт прокуратураси матбуот котиби Доминик Миеснинг айтишича, иш битта юқори лавозимли прокурор ва Бош прокуратуранинг бир нафар ходимига нисбатан очилган. Унинг сўзларига кўра, бунга икки кишининг, жумладан «Россия Федерациясидан келган 70 ёшли тадбиркорнинг» аризаси сабаб бўлган.
Bild нашрининг ёзишича, иш адолатдан бўйин товлаганликда ва бегуноҳларни таъқиб қилганликда гумон қилиниб очилган. Нашр бу ишни 2022 йилнинг кузида бўлиб ўтган тинтувлар билан боғлайди, Франкфурт суди ўтган йилнинг май ойида уни ноқонуний деб эълон қилган ва кейинроқ тинтувлар чоғида қўлга киритилган барча ашёларни қайтаришни буюрганди.
Усмонов 2022 йилдан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида. У уларни судга тортишга қарор қилган. Германия тергов органлари россиялик тадбиркорни ўзлаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилмоқда. Тадбиркор барча айбловларни қатъиян рад этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”