10:28 / 30.03.2024
247

Журналистлар Украинада 49 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

Журналистлар Украинада 49 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади
Фото: Reuters
BBC Британия медиакомпаниясининг рус хизмати, "Медиазона" нашри ва кўнгиллилар очиқ манбалар маълумотларидан фойдаланган ҳолда Россиянинг Украинага қарши урушида ҳалок бўлган 49 281 нафар россиялик ҳарбийнинг исмини аниқлади. Бу ҳақда 29 март, жума куни "Медиазона" хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, сўнгги икки ҳафта ичида рўйхат 1580 кишининг исми-шарифи билан тўлдирилган. Рўйхатдаги исмларнинг деярли учдан бир қисми урушга жалб қилинган маҳкумлар (8887 киши ёки 18 фоиз) ва кўнгиллиларга (6434 киши ёки 13,1 фоиз) тегишли. Шу жумладан, Украина билан урушда 3329 офицер ҳалок бўлди, улардан 386 нафари подполковник ва ундан юқори унвонга эга.

Рўйхатдаги энг катта ёш гуруҳи 33-35 ёш бўлиб, улар орасида Украинада ҳалок бўлган, исми маълум 5157 нафар россиялик ҳарбий хизматчи бор. Россия вилоятлари бўйича, ушбу маълумотларга кўра, энг кўп Краснодар ўлкаси (1881 киши), Бошқирдистон (1723) ва Свердловск вилояти (1637) аҳолиси вафот этган.

МРБ Россиянинг йўқотишларини 315 минг кишига баҳоламоқда

АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уилям Бернс 30 январ куни Американинг Foreign Affairs нашри учун рукнида Россия армиясининг умумий йўқотишларини 315 минг киши атрофида баҳолаган эди.

"Медиазона" ва BBC бу баҳога қўшилди: "Бир ярим йилдан ортиқ давом этган кузатишлар натижасида биз очиқ манбалар барча ҳарбийлар ўлимининг ярмини аниқлаши мумкинлигини англадик. Бу кўрсаткич кўп жиҳатдан минтақа, ёш ва ижтимоий мақомга боғлиқ. Биз ундан доимий равишда ҳисоб-китобларда фойдаланмаймиз.

Аммо бу жуда қўпол ва тахминий ҳисоб-китобларга мос келади: ижтимоий тармоқларда топилган 43 минг некролог бизга тахминан 80-90 минг реал ўлимни беради. Шунда маълум бўлишича, қолган 230 минг киши яраланган, Бу ўлганлар сони ҳисобга олинса, бу ҳам ҳақиқатдан ҳам кўпроқ кўринади", деб таъкидлади журналистлар.

РФда янги сафарбарлик ҳақидаги миш-мишлар ва Харкивга ҳужум

"Верстка" нашри 22 март куни Россия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, яқин келажакда Украина билан урушга яна 300 минг кишини юбориш режалаштирилгани ҳақида хабар берди. Нашр суҳбатдошларига кўра, бунинг учун улар захирадаги фуқароларни жалб қилмоқчи, хизмат муддати тугайдиган чақирилувчилар эса шартнома имзолашга "ҳар қандай йўл билан кўндирилади". Нашр манбалари бу ҳаракатларнинг барчасини "мобилизация 2.0" деб атади. "Верстка" шунингдек, Москвада мудофаа корхоналари ва бюджет ташкилотлари ўз ходимлари учун бронни фаол равишда ташкил қила бошлаганига эътибор қаратади.

ОАВ хабарларига кўра, Харкивга ҳужум қилиш учун Россия армияга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчилардан фойдаланиши мумкин. "Медуза"нинг Россия ҳукумати амалдорлари орасидаги суҳбатдошлари бу "жуда эҳтимолий сценарий" деган фикрга қўшилди. Россия президенти Владимир Путин Харкив вилояти билан чегарадош ва Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилаётган Белгород вилояти атрофида "санитария зонаси" яратиш зарурлигини маълум қилди.

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Россияни Харкивга ҳужум қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди ва бу шаҳар РФ учун "ҳалокатли" бўлишини ваъда қилди. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Журналистлар Украинада 49 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади