Фото: Getty Images
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Моссад раҳбари Давид Барнеа бошчилигидаги гуруҳга ҲАМАС билан алмашинув келишуви бўйича музокаралар учун Қатарга боришни буюрди, дея Euronews хабар берди.
Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар Қоҳирага кетмоқда, у ерда Ғазо секторида сулҳга эришиш масаласи бўйича маслаҳатлар давом этиши кутилмоқда.
Сурия расмийларига кўра, Исроилнинг Ҳалаб яқинидаги ҳаво ҳужумларида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг аниқлик киритишича, Исроил армияси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати объектларини нишонга олган. Ҳалок бўлганлар орасида Сурия армиясининг 36 аскари ва Ҳизбуллоҳнинг олти нафар аъзоси бор.
Ғазонинг ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги анклавдаги жами қурбонлар сони 32,600 дан ошганини маълум қилди.
"29 март куни секторнинг яна 35 нафар аҳолиси ҳалок бўлди", — деб хабар беради араб ОАВ.
Шунингдек, Халқаро Суд Исроил Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши, жумладан қуруқликдаги назорат пунктларининг сиғими ва сонини ошириши кераклиги ҳақида янги қарор чиқарди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди