© Sputnik / Стрингер
Украина Қуролли кучларининг ресурслар танқислиги фонида танг ҳолати бутун фронт чизиғида сезиларли, дейди Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
Унинг сўзларига кўра, Киев "самарали ҳужумкор ҳаракатлар" учун ҳали етарли имкониятларга эга эмас.
Подоляк, шунингдек, Александр Литвиненконинг Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг янги котиби этиб тайинланиши таҳлилий компонентни кучайтиришга қаратилганини айтди, чунки Украина "танг ҳолатда".
“Фронт чизиғидаги танг ҳолат назарда тутилмоқда. Кўриб турибмиз, ресурсларнинг етишмаслиги тактик даражада ҳар қандай самарали ҳужум операцияларини режалаштиришга имкон бермаяпти”, - деди у.
Зеленский бунгача ташқи разведка хизмати раҳбари лавозимини эгаллаб келган Александр Литвиненкони Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимига тайинлади.
Аввалроқ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уильям Бёрнс АҚШнинг қўшимча ҳарбий ёрдам беришдан бош тортиши жорий йилда Украина учун катта ҳудудий йўқотишларга олиб келишини айтган эди. Шу билан бирга, у агар АҚШнинг янги ёрдами Конгресс томонидан маъқулланса, бу Украинага "Қримга ҳужум ва чуқур зарбалар бериш" имкониятини беришини таъкидлади.
АҚШ Конгресси президент Жо Байден маъмуриятининг Украина учун яна 60 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги сўровини ҳозирча қўллаб-қувватламади. Олдин келишилган маблағлар ўтган йилнинг декабрида якунланди ва илгари эълон қилинган ҳарбий ёрдам пакетларининг бир қисми аввалги шартномаларни бажариш учун Киевга ўтказилади.
Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг таъкидлашича, конгрессменлар олдида янада муҳимроқ вазифалар турибди, яъни Қўшма Штатлар бюджети бўйича ишларни якунлаш. Бундан ташқари, у палата Мексика билан чегарада хавфсизликни кучайтириш қоидаларини ўз ичига олмаган ҳужжатни кўриб чиқмаслиги ҳақида огоҳлантирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда