Фото: TRT Haber
The Wall Street Journal нашри Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ўрнига келиши мумкин бўлганлар орасида Салжуқ Байрактарни тилга олди.
Сўровларга кўра, Салжуқ Байрактар мамлакатдаги энг таниқли жамоат арбобларидан саналади.
Нашр кузатишича, Байрактарда Эрдўғонга хос жиҳатлар бор: ўз нутқларида Туркиянинг усмонлилар ўтмишига урғу беради, Исроилнинг Ғазога босқинига жавобан ҳукумат бошчилигидаги кўча намойишларини қўллаб-қувватлайди.
Фото: TRT Haber
Маълумот учун: Салжуқ Байрактар 1979 йил 7 октябрда Истанбулда туғилган. Отаси — Ўздемир Байрактар авиакосмик соҳа, робототехника ва масофадан бошқариладиган учувчи қурилмалар (дронлар) йўналишида фаолият юритувчи «Baykar Makina» компанияси асосчиси. Салжуқ Байрактар мазкур компания эгаларидан бири ва техник директоридир. Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг кенжа қизи билан 2016 йилда турмуш қурган.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципал сайловлар ўзи учун сўнгги сайлов бўлишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»