Фото:Getty Images
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий тадбирларда қизил гиламдан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, Report хабар берди.
Маълум бўлишича, мазкур қарор Покистон дуч келаётган жиддий иқтисодий муаммолар фонида қабул қилинган.
Ҳукумат дипломатик тадбирларда қизил гиламдан фойдаланиш фақат протокол мақсадлари билан чекланишига ойдинлик киритган.
Аввалроқ Шариф ва унинг вазирлар маҳкамаси ўз ихтиёри билан маош ва имтиёзларидан воз кечишга қарор қилган эди. Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ҳам маош олмасликка қарор қилган.
Лавозимга келганидан бир неча ҳафта ўтгач, Шариф ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чораларини эълон қилган эди. Ушбу чора-тадбирлар қаторига ҳашаматли автомобиллар харид қилишни тақиқлаш, вазирларнинг эконом-классда саёҳат қилишлари ва коммунал тўловларни ўзлари тўлашлари ҳамда беш юлдузли меҳмонхоналарда қолмаслигини талаб қилиш киради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)