Фото: The Times of Israel
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг синглиси Исроил жанубида терроризм бўйича тергов доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Arabia хабар берди.
Полициянинг маълум қилишича, Исроил фуқароси Сабаҳ Абдел Салам Ҳания Исроил хавфсизлик агентлиги иштирок этган тергов доирасида Тел-Шева шаҳрида ҳибсга олинган. У “ҲАМАС фаоллари билан алоқада бўлганликда, Исроилда террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганликда” гумон қилинмоқда.
Полиция 57 ёшли аёл уйидан “ҳужжатлар, телефонлар, Исроил хавфсизлигига қарши жиноятларга алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар” топилганини айтди. Доҳада яшовчи Исмоил Ҳания ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари. У 2017 йил Холид Машъалнинг ўрнига ҲАМАС ижроия қўмитаси раҳбари лавозимини эгаллаганди. Исмоил Ҳаниянинг уч синглиси Исроил жанубидаги бадавийлар яшайдиган Тел-Шевадаги катта аҳоли пунктида истиқомат қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)