
Хитойнинг Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида жойлашган элчихонасида рўй берган портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланган ҳолда "Кун" нашри хабар берган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар бор. Сонларга аниқлик киритилмоқда", дейилган хабарда.
Хабарда портлаш элчихона ичкарисида рўй бергани тасдиқланган.
Ҳодиса жойида махсус хизматлар иш олиб бормоқда. Полиция элчихона жойлашган мавзуни ўраб олган.
Бундан олдинги хабарларда Қирғизистон ФВВ махсус бўлимлари портлаш ҳақидаги хабарлардан кейин Бишкек жанубидаги, АҚШ ва Хитой элчихоналари жойлашган ҳудудга йўл олгани айтилганди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар