21:55 / 03.04.2024
418

Эксперт: “Тайвандаги зилзила магнитудаси 32 та ядровий бомба портлашига тенг”

Эксперт: “Тайвандаги зилзила магнитудаси 32 та ядровий бомба портлашига тенг”
Фото: Al Jazeera
Тайванда юз берган зилзила кучи 32 та ядровий бомба портлашига тенг. Бу ҳақда мутахассис фикрига таяниб, “ТАСС” нашри хабар берди.

Тайван марказий метеорология бошқармаси сейсмологик маркази собиқ раҳбари Го Каивен тақдим этган маълумотга асосланиб айтилишича, 3 апрель тонгида мамлакат шарқида юз берган ер силкиниши 1945 йил 6 августда Қўшма Штатлар томонидан Япониянинг Хиросима шаҳрига ташлаган “Кичик бола” атом қуролига ўхшаш 32 та ядровий бомба портлаш кучига тенг.

Хабарда қўшимча қилинишича, Тайван тарихидаги энг кучли зилзила 1999 йилда содир бўлган. Ўша йили юз берган ер силкинишининг кучи 46 та ядровий бомба портлашига тенг энергия чиқарган.

Олдин хабар қилинганидек, 3 апрель куни эрталаб Тайванда охирги 25 йил ичида содир бўлган энг кучли зилзила оролни ларзага келтирди. Хуалян округида маҳаллий вақт билан 07:58 да 7,2 магнитудали ер ости силкинишлари сезилган. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпитцентри оролнинг шарқий қирғоғида, Хуалян шаҳридан 25 км жануби-шарқда бўлиб, 15,5 км чуқурликда жойлашган. Зилзила Хитойнинг шарқий соҳилидаги Фуцзян ва Сзянси провинцияларида ҳам кучли сезилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг