Фото: Google Images
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Бразилия Киевга ўқ-дори етказиб бериш бўйича иттифоқчиларнинг сўровларини бажаришдан бош тортган. Шунингдек, Япония ва Буюк Британия ўртасида снарядларни қўшимча етказиб бериш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Bloomberg музокаралар тафсилотларини келтирмаган. 2023 йил декабрида Financial Times газетаси Япония Буюк Британия орқали Украинага артиллерия снарядларини етказиб бериш таклифини кўриб чиқаётганини ёзган эди. Ушбу ташаббусга кўра, Япония Британиянинг BAE Systems мудофаа компанияси лицензияси бўйича 155 миллиметрли снарядларни ишлаб чиқаради ва кейин уларни Буюк Британияга жўнатади.
Январь ойи охирида The Wall Street Journal икки давлат ўртасидаги музокаралардаги қийинчиликлар туфайли режани амалга ошириш секинлашганини ёзган эди. Нашр манбаларига кўра, Британия томони Украина ҳарбийлари Япониянинг “Комацу” компанияси ишлаб чиқарган 155 миллиметрли снарядлардан фойдалана олишига шубҳа қилган. Нашрнинг яна бир манбаси “Комацу” Буюк Британияга етказиб бериши мумкин бўлган ўқ-дорилар миқдори чекланганлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр