
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида микроавтобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар берди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги.
«3 апрель куни Самара-Чимкент автомобил йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «Volvo» русумли юк автомобили ва «Toyota-Alhpard» микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
ИИВ хабарига кўра, ҳаракатланаётганда юк машинаси шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатга чиқиб кетган ва у ерда тўқнашув содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Қозоғистон АвариясиЎзбекистон ФуқаролариМикроавтобус ТўқнашувиЙўл- transport ҲодисасиАқтўбе ВилоятиТергов Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар