
Фото: Reuters
Исроил ҳукумати 4 апрель куни Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар давомида ҳибсга олинган 100 нафардан ортиқ фаластинликни озод қилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Ғазо чегара ва ўтказув бош бошқармаси маълумотларига кўра, Исроил ҳукумати Ғазо секторидан бўлган 101 нафар фаластинликни ҳибсдан чиқарган. Маҳаллий нашрлар ҳам бу хабарни тасдиқлаган.
Al Jazeera’га кўра, озод этилганларнинг кўпчилиги Рафаҳдаги тиббиёт муассасаларига олиб кетилган. Улар қамоқда бўлганларида калтакланиш натижасида суяк синиши ёки бошқа жароҳатлар учун даволанмоқда.
Озодликка чиққан маҳбуслар ҳикоя қилишича, улар кунига 24 соат кишанда бўлган. Уларнинг қўллари ва оёқларига оғир шикаст етказилган. Шунингдек, маҳбусларнинг мунтазам равишда кўзлари боғлаб турилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар