
Фото: IRNA
Эроннинг жануби-шарқидаги Систан ва Балужистон вилоятларида содир этилган терактларда беш нафар хавфсизлик хизмати ходимлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
Маҳаллий хавфсизлик хизматлари расмийларининг айтишича, чоршанба куни кечқурун бошланган ҳужумлар Раск ва Чабаҳор шаҳарларидаги икки полиция постига зарба берган. Талафот кўлами анча ташвишланарли бўлган.
Расмий хабарларга кўра, террорчилар томонидан ҳам 5 киши ҳалок бўлган. Операция давом этаётгани хабар қилинган.
Балужистоннинг Сарбаз, Раск ва Чабаҳор шаҳарларида тўқнашувлар давом этаётгани хабар қилинган. Бу нуқталардаги террорчилар хавфсизлик кучлари томонидан тўлиқ ўраб олинган.
Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик ва полиция масалалари бўйича ўринбосари Мажид Мираҳмадий 4 апрель куни эрта тонгда Чабаҳор ва Раск шаҳарларида бир вақтнинг ўзида содир этилган терактлар хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот кучларининг ҳушёрлиги туфайли олди олинганини айтган..
Айрим манбаларга кўра, террорчилар Покистонда жойлашган “Жайш ал-Адл” террорчилик ташкилотига алоқадор. Эрон полицияси бу фактни текширмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар