Фото: SpaceX
Америкалик миллиардер Илон Маск бир миллионга яқин одам ва бир неча тонна юкни Марсга жўнатмоқчи. У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида эфирга узатилган SpaceX’даги тадбирда гапирди.
Миллиардер сайёрани “муваффақиятли мустамлака қилиш” учун одамлар Марсга юборилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, компания келгуси йилда космик ёнилғи қуйиш – ёнилғини бир космик кемадан бошқасига ўтказиш тизимини тақдим этишни режалаштирмоқда. Марсга парвоз пайтида камида 5-6 та шундай ёнилғи қуйиш керак бўлади.
Фото: SpaceX
Маскнинг фикрича, одамлар бошқа сайёраларга кўчишлари керак, чунки бир неча йилдан кейин “Ерда ҳаёт бўлмайди”. Бундан ташқари, SpaceX Starship 3 космик кемасини яратишга эътибор қаратади, чунки Марсни забт этиш учун юзлаб шундай кемалар керак бўлади. Бироқ Маск миссиянинг вақти ҳақида маълумот бермаган.
Фото: SpaceX
Лекин миллиардернинг SpaceX компанияси биринчи навбатда Ойда база қуришни режалаштирмоқда.
“Марс ўзини ўзи таъминлай олмагунча цивилизация ўзининг ҳозирги технологик даражасини сақлаб қолиши керак, буни тахминан 20 йил ичида амалга ошириш мумкин. Агар биз сайёралараро, кейин эса юлдузлараро бўлсак, бизнинг цивилизациямиз миллионлаб йиллар давом этади”, — дейди Маск.
Акс ҳолда Маск инсоният “бир неча юз йил” яшашини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди