Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп шахсий суҳбатида Қрим ва Донбассни Россияга бериш орқали Украинадаги урушни тугатиши мумкинлигини айтган. Бу ҳақда суҳбатдан хабардор манбага таяниб, Тhe Washington Post хабар берди.
Трамп бир неча бор АҚШ президенти этиб қайта сайланса, 24 соат ичида Россия ва Украина ўртасидаги уруш борасида келишувга эришишини айтганди. Аммо у мунтазам равишда режа мазмунини ошкор қилишдан бош тортган. Анонимлик шарти билан Трамп билан масалани муҳокама қилган одамлар режа Украинани Қрим ва Донбассни Россияга беришга ундаш эканини билдирди.
“Трамп суҳбатда Россия ҳам, Украина ҳам ўз юзини сақлаб қолишини ва конфликтдан чиқиш йўлини исташини айтди. Украинанинг айрим ҳудудларидаги одамлар Россиянинг бир қисми бўлишга қарши эмаслигини билдирди”, — дейди манба.
Таъкидланишича, Трампнинг баъзи ҳамкорлари уни бундай режадан қайтаришга уринган.
“Мен вақтимнинг 100 фоизини Трамп билан Украина ҳақида суҳбатлашишга сарфладим. У (Путин) товон тўлаши керак. У бу урушда юта олмайди”, — дейди республикачи сенатор Линдси Грем.
Трампнинг матбуот хизмати юқоридаги далиллар ишончли эмаслиги ҳақидаги баёнот билан чекланиб, бу маълумотни бевосита рад этишдан бош тортди.
“Президент Трампнинг режасига оид ҳар қандай тахминлар нима бўлаётгани ёки нима бўлиши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган, номаълум манбалардан келади. Президент Трамп қотилликни тўхтатиш ҳақида гапираётган ягона одамдир”, — деди матбуот котиби Керолин Леавитт.
Трампнинг Россия бўйича собиқ бош маслаҳатчиси Фиона Хиллнинг айтишича, унинг собиқ хўжайини “ўзининг харизмасига ҳаддан ташқари таянади” ва у Украина ва Россия раҳбарлари билан музокаралар столига ўтириш орқали уларни яраштириши мумкинлигига ишонади.
У, шунингдек, Трамп жамоаси Россиянинг Украинага бостириб киришини Европа хавфсизлиги ва бутун дунё тартибига таҳдид эмас, балки“ оддий ҳудудий низо” сифатида қабул қилишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди