Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар университети ректори, доктор Умар Ал-Ансорий билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот давомида Умар Ал-Ансорий Қатар университети ва Ўзбекистоннинг тегишли олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Қатар олий таълим тизими фаолияти бўйича маълумот алмашилди.
Музокаралар натижасида жорий ўқув йилида "Хорижликлар учун араб тили курслари" бир йиллик дастури доирасида ўзбекистонлик талабаларни грант асосида ўқитиш ва талабалар алмашинуви ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш йўналишларида келишувларга эришилди.
Қатар университети 1977 йилда ташкил этилган. Мазкур олий таълим муассасаси мамлакатдаги энг катта давлат университети ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди