23:00 / 09.04.2024
41

Microsoft Лондонда сунъий интеллект марказини очади

Microsoft Лондонда сунъий интеллект марказини очади
Фото: Reuters
Microsoft корпорацияси Microsoft сунъий интеллеcт (СИ) ихтисослаштирилган бўлими ташкил этилгани ва унинг негизида Британия пойтахти марказида истеъмолчи сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича янги марказ очилишини эълон қилди.

Бўлим раҳбарининг сўзларига кўра, Microsoft АI Лондон маркази замонавий СИ тил моделлари соҳасида илғор тадқиқотлар билан шуғулланади, уларни қўллаб-қувватлаш учун инфратузилма яратади ва жаҳон андозалари даражасидаги воситаларни ишлаб чиқади. Иш СИ технологиялари билан шуғулланувчи Microsoft’нинг бошқа бўлинмалари, шунингдек, ҳамкорлар, жумладан, OpenAI билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.

Лондон СИ марказини мазкур соҳадаги таниқли олим ва муҳандис Жордан Хоффман бошқаради. Microsoft компаниясига қўшилишдан олдин у Британиянинг Inflection AI ва DeepMind АI стартапларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Microsoft марказга катта миқдорда сармоя киритишни ва Буюк Британиянинг энг яхши СИ истеъдодларини ишга олишни режалаштирмоқда ва тез орада олимлар ва муҳандислар учун дунёдаги энг катта СИ лойиҳаларида ишлаш учун иш ўринларини эълон қилади.

Таъкидланишича, янги СИ маркази Microsoft компаниясининг Британиядаги мавжуд фаолиятини тўлдиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Microsoft Лондонда сунъий интеллект марказини очади