23:51 / 09.04.2024
73

Канададаги мактаблар ижтимоий тармоқларни судга берди

Канададаги мактаблар ижтимоий тармоқларни судга берди
Фото: AP
Канаданинг тўртта катта мактаб кенгаши оммабоп ижтимоий тармоқлар устидан судга шикоят қилди. Даъвогарларнинг айтишича, ижтимоий тармоқлар болаларнинг фикрлаши ва хатти-ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатмоқда ва улар 4 миллиард Канада доллари миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Мактаб кенгаши раҳбарларининг фикрича, ўқувчилар ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиши туфайли ўқишда муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабабли, мактаблар ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш дастурларига кўпроқ сармоя киритишга мажбур бўлмоқда.

Торонто округи мактаб кенгашининг таълим бўйича директори Коллин Расселл-Ролинз сўзларига кўра, ўқувчилар диққатни жамлаш, ижтимоийлашиш, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпти, тажовузкор хатти-ҳаракатлар ва можароларга кўпроқ мойил бўляпти.

«Ёшларнинг фаровонлигини таъминлаш учун чора кўришимиз жуда муҳим», деди у.

Муаммога қарши курашиш учун Канаданинг тўртта ҳудудидаги мактаб кенгашлари Meta Platforms (Facebook ва Instagram эгаси), ByteDance (TikTok эгаси) ва Snap (Snapchat эгаси) компанияларини судга берган. Даъвогарлар таълим тизимига етказилган зарарни 4 миллиард Канада долларига (2,9 миллиард АҚШ доллари) баҳолаган.

Ижтимоий тармоқлар қарамликка олиб келиши, улардан узоқ муддат фойдаланиш ташвиш, тушкунлик, уйқусизлик ва ижтимоий изоляцияга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ташвиш бутун дунёда кенг тарқалган.

«Ёшларнинг руҳий саломатлиги хавф остида», деди америкалик жарроҳ Вивек Мурти, «ва бунинг аксарият сабаби ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш туфайли эканлигидан хавотирдаман».

2023 йил охирида АҚШ расмийлари Instagram тармоғини ёшларнинг руҳий саломатлигини бузганликда айблади. Жумладан, 33 та штат Meta корпорациясини судга берган эди.

Шундан сўнг, АҚШ Сенатида Meta корпорацияси фаолияти бўйича тингловлар ўтказилди. Унда корпорация раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланган болаларнинг оилаларидан кечирим сўраган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канададаги мактаблар ижтимоий тармоқларни судга берди