date
views 165

Бразилияда 500 килодан ортиқ кокаин олиб кетаётган самолёт қўлга олинди

Бразилияда 500 килодан ортиқ кокаин олиб кетаётган самолёт қўлга олинди
Фото: Google Images
Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари 500 килодан ортиқ кокаин олиб кетаётган икки двигателли самолётни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қўшни Боливиядан ҳавога кўтарилган. Бразилия ҳаво ҳудудига кирганида учувчи алоқага чиқишдан бош тортган. Кейин маҳаллий ҳаво кучлари уни Мато Grossо штатига қўнишга мажбур қилди.

Тинтув давомида самолёт бортида 500 килограммдан ортиқ кокаин топилди.

4 март куни Рио-де-Жанейро аэропортида Бразилия тарихидаги энг йирик кокаин жўнатмаси мусодара қилинганди. Полиция 48 қоп ичида деярли 1,5 тонна гиёҳванд моддаларни аниқлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда 500 килодан ортиқ кокаин олиб кетаётган самолёт қўлга олинди