date
views 266

Путин россиялик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади

Путин россиялик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади
Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади.
"Россия мусулмонларини муқаддас Рамазон ойи якунини англатувчи Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.

Асрлар давомида Рамазон ҳайити ислом динига эътиқод қилувчилар учун янгиланиш қувончини, маънавий юксалиш истагини, фикр ва амаллар поклиги тимсоли бўлиб келган.

Россия мусулмонлари ўз аждодларининг бой тарихий, маданий, диний анъаналарини асраб-авайлаб, ота-боболарининг васиятига мувофиқ, ушбу байрамни ўз жамоалари ва оила даврасида нишонлайдилар, муҳтожларга ёрдам кўрсатадилар
”, — дейилади табрик сўзида.

Россия президенти ўз табрик сўзида мусулмон ташкилотлари фаолиятини юқори баҳолаб, уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнига алоҳида эътибор қаратди.

"Мусулмон ташкилотлари юртимиз ҳаётида фаол иштирок этиб, долзарб ватанпарварлик, маърифий ва хайрия ташаббусларини амалга оширишда, ёш авлодни тарбиялашда давлат ва жамоат тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.

Шунингдек, улар махсус ҳарбий операция ветеранлари ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлашда, халқ бирлигини мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда
", - дейилади президент табрикномасида.

Россия мусулмонларига сиҳат-саломатлик, муваффақият ва энг яхши тилакларимни тилайман”, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Очиқ манбаларга кўра, бугунги кунда Россияда 21 миллионга яқин мусулмонлар яшайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин россиялик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади