09:20 / 13.04.2024
88

Норвегия бош вазири: “Норвегия Фаластин давлатини, унинг БМТга тўлақонли аъзолигини тан олишга тайёр”

Норвегия бош вазири: “Норвегия Фаластин давлатини, унинг БМТга тўлақонли аъзолигини тан олишга тайёр”
Фото: Anadolu
Норвегия бош вазири Жонас Гаҳр 12 апрель куни Осло ҳукумати Фаластин давлати ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги “тегишли” ўрнини тан олишга тайёр эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Жонас Гаҳр испаниялик ҳамкасби Педро Санчес билан учрашувдан сўнг ушбу баёнотни эълон қилган. Вазир 12 апрель куни Европа давлатларини мустақил Фаластин давлатини тан олишга кўндириш учун қитъа сафарига чиққан.

Жонас Гаҳр Фаластинни “иложи борича тезроқ” тан олишни мақсад қилганини билдирган. У бу борада Испания билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтган.

Минтақада тинчликка эришиш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун қайси вақтда ва қандай шароитда Фаластинни тан олиш юзасидан савол туғилади. Бугунги учрашув шуни аниқ кўрсатдики, биз Мадрид ва Осло ўртасида жуда яқин позицияга эгамиз”, — деган Норвегия расмийси қўшма матбуот анжуманида.

Норвегия ва Испания расмийлари Ғазодаги гуманитар вазиятни қоралаб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва Исроилни қамалдаги аҳолига гуманитар ёрдам етиб боришига рухсат беришга чақирган.

Биз минтақага абадий тинчлик ва адолат олиб келадиган сиёсий ечимга эришишимиз керак. Барчамиз фақат икки давлат қарори можарога барҳам беришига рози бўлишимиз керак”, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Норвегия бош вазири: “Норвегия Фаластин давлатини, унинг БМТга тўлақонли аъзолигини тан олишга тайёр”