date
views 219

Роскомнадзор Россияда 1998 йилдан бери мавжуд бўлган сайтни блоклади

Роскомнадзор Россияда 1998 йилдан бери мавжуд бўлган сайтни блоклади
Фото: Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Расмийлар «Полит.ру» нашри таҳририятини «ишончсиз ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни қайта-қайта нашр этишда» айблади. Ижтимоий-сиёсий мавзудаги сайт 1998 йилдан бери мавжуд эди.

Роскомнадзор Россияда «Полит.ру» нашри сайтига киришни блоклади ва таҳририятни «ишончсиз ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни қайта-қайта жойлаштирганликда» айблади. Бу ҳақда 12 апрел, жума куни бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Блокланган нашр - Рунетдаги энг эскиларидан бири. Унга 1998 йил феврал ойида ношир Дмитрий Ицкович, сиёсатшунос Кирилл Рогов ва сиёсий стратег Модест Колеров томонидан асос солинган. Таҳририят Россия Федерацияси ҳудудидаги блокировкага изоҳ бермади.

Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан буён 10 мингдан ортиқ сайтлар блокланди, ўнлаб оммавий ахборот воситалари ёпилди, бир неча юзлаб журналистлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар беради мустақил матбуот.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роскомнадзор Россияда 1998 йилдан бери мавжуд бўлган сайтни блоклади