10:30 / 14.04.2024
220

Германия канцлери: “Германия қатъий Исроил томонида”

Германия канцлери: “Германия қатъий Исроил томонида”
Фото: Reuters
Германия канцлери Олаф Шольз Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралаб, мазкур ҳужумни “ҳеч қандай тарзда оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

"Биз қатъий Исроил томонида турибмиз ва энди ҳамма нарсани иттифоқчиларимиз билан муҳокама қиламиз", — дея қўшимча қилган канцлер.

Теҳроннинг ҳужуми кўплаб дунё раҳбарлари томонидан қораланди

Аввалроқ Эроннинг Исроилга ҳужумини БМТ бош котиби Антонио Гутерриш, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел, Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ҳамда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне қоралаган эди. Саудия Арабистони расмийлари минтақадаги ҳарбий кучайиш ва унинг мумкин бўлган оқибатларидан чуқур хавотир билдирган.

Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужум

Исроил 1 апрель куни Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужум қилгани айтилгач, минтақадаги кескинлик кучайган. Ҳужум оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти нафар аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг, Эроннинг руҳий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилни “жазолаш” билан таҳдид қилган.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху мамлакати ҳар қандай жавобга тайёрлигини маълум қилган.

"Ким бизга зарар етказса ёки бизга зарар етказишни режалаштирса, биз уларга зарар берамиз", — дея таъкидалаган эди Нетаньяху.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия канцлери: “Германия қатъий Исроил томонида”