10:30 / 15.04.2024
154

Исроил Эронга керакли вақтда жавоб қайтаришга ваъда берди

Исроил Эронга керакли вақтда жавоб қайтаришга ваъда берди
Фото: Reuters
Исроил ҳукумати Эронга зудлик билан жавоб зарбаси беришни режалаштирмаяпти, аммо келажакда Эрон таҳдидига қарши минтақавий коалиция тузиш ниятида. Бу ҳақда Исроил армиясининг, заҳирадаги генерал-лейтенанти, ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзоси Бенни Ганц маълум қилди.

Эрон таҳдидига дуч келган ҳолда, биз минтақавий коалиция тузамиз ва Эронга ўзимизга мос келадиган усул ва вақтда товон тўлатамиз. Энг муҳими, душманларимизнинг бизга зарар етказиш истаги олдида биз бирлашиб, кучайиб борамиз”, — деди Ганц.

У Эронга зудлик билан жавоб зарбасини беришни қўллаб-қувватламаслигини айтди. Бенни Ганцнинг фикрича, “Эрон глобал ва минтақавий муаммодир”.

Кеча дунё бу хавф-хатар олдида Исроил билан яққол бирга эди. Исроил, дунё Эронга қарши бўлиши бу натижа ва Исроил хавфсизлиги учун фойдаланишимиз керак бўлган стратегик ютуқдир”, — деди вазир.

Ганц Исроил расмийлари минтақавий коалицияни айнан ким билан тузиш ниятида эканини айтмади. Исроил минтақада Миср ва Иордания билан дипломатик алоқаларни сақлаб турибди, бироқ иккинчиси 2023 йил ноябрида Ғазо секторидаги ҳужумларга норозилик билдириш учун ўз элчисини чақириб олган.

Исроилнинг асосий иттифоқчилари АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядир. Эрондан Исроилга тунги ракета ҳужумини изоҳлар экан, Бенни Гантз “воқеа тугамади”, деб таъкидлади.

Эроннинг Исроилга ҳужуми ва сабаб

14 апрель куни Эрон тунда 300 дан ортиқ дрон, қанотли ракеталар ва баллистик ракеталар билан Исроилга ҳужум қилди. Бунга Исроилнинг Дамашқдаги Эрон консуллигига 1 апрель куни берган авиазарбаси сабаб бўлди. Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 2016 йилгача Ливан ва Суриядаги “Қудс” элита кучларига раҳбарлик қилган Эрон ҳарбий маслаҳатчиси генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий, унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ва яна беш эронлик зобит ҳам ҳалок бўлди. Шунингдек, уч нафар Сурия ва бир нафар Ливан фуқароси вафот этди.

Ҳолат юзасидан АҚШ разведкаси Исроилни Эрон томонидан қасос ҳужуми бўлишидан огоҳлантирди, Байден яҳудий давлатини доим қўллаб-қувватлашини билдириб, Эронни ҳужум қилмасликка чақирди. Бунга жавобан Эрон агар америкалик ҳарбийлар Исроил томонда уларга қарши жанг қилса, нишонга олинишларидан огоҳлантирди. Ўз навбатида, АҚШ ҳарбийлари ҳафта охирида Эрон ва Ямандан Исроилга учирилган 80 дан ортиқ дронни уриб туширди. Улар орасида камида олти баллистик ракета ҳам бўлгани маълум қилинди.

Исроил армийсининг даъво қилишича, 14 апрель куни мамлакатга яқинлашаётган ракета ва дронларнинг 99 фоизи Арроw узоқ масофали ракетага қарши мудофаа тизими ва қирувчи самолётлар томонидан йўқ қилинган. Эрон ҳарбий штаб-квартираси ҳужумни “муваффақиятлироқ” деб атади ва жавоб ҳужуми бўлган тақдирда “каттароқ куч билан” зарба беришга ваъда берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Эронга керакли вақтда жавоб қайтаришга ваъда берди