15:10 / 15.04.2024
116

Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?

Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?
Фото: Getty Images
ҲАМАС ҳаракати Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этиб, ўз жавобини Миср ва Қатардаги воситачиларга етказганини айтди, дея Euronews хабар берди.

ҲАМАС Исроилдан Ғазода ўт очмасликни талаб қилишда давом этар экан, музокаралар тўхтаб қолмоқда. Аввалроқ ҲАМАС ҳаракати раҳбари Исмоил Ҳаниянинг уч ўғли ва набиралари Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ҳания яқинларининг ўлими давом этаётган сулҳ музокараларидаги ҲАМАСнинг позициясини ўзгартирмаслигини айтган.

ҲАМАС ўт очишни буткул тўхтатиш, Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқиш ва кўчирилган фаластинликларни Ғазо шимолига қайтариш ҳақидаги дастлабки талабларига содиқ қолмоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг таъкидлашича, Исроил гуруҳ йўқ қилинмагунча ва барча исроиллик гаровга олинганлар озод этилмагунча курашни давом эттиради.

14 апрель куни юзлаб кўчирилган фаластинликлар сектор марказидан шимолга, қирғоқ бўйидаги Ар-Рашид кўчаси орқали қочишга ҳаракат қилган. Аммо Исроил ҳарбийлари одамларнинг уйларига қайтишига рухсат бермай, уларга ортга қайтишни буюрган.

Худди шу куни Исроил ҳарбийлари томонидан Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг қурол заводлари ва бошқа ҳарбий объектларига зарбалар берилгани акс этган видео тарқалди. Зарба Эрон Исроил ҳарбий постларига ҳаво ҳужумлари уюштирганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?