11:28 / 17.04.2024
165

Telegram Россия ҳукуматининг назоратидами? Дуров жавоб берди

Telegram Россия ҳукуматининг назоратидами? Дуров жавоб берди
Фото: Reuters
Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерни Россия расмийлари назорат қилаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда у америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.

Дуров бу каби миш-мишлар Telegram’нинг ташкил топиш тарихини билмайдиган одамлар томонидан тарқатилаётганини айтди. У бу қарашни мессенжернинг рақобатчилари қўллаб-қувватлаётгани, чунки улар Telegram аудиторияси ўсишига эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Бу каби гапларни Telegram қаердан келгани ҳақида жуда кам маълумотга эга одамлар айтиши мумкин. Уларни, эҳтимол, рақобатчиларимиз рағбатлантиради, буни бизни обрўсизлантиришнинг яхши усули деб билишади, чунки Telegram ўрмон ёнғини каби тарқалмоқда”, — деди Дуров.

У маркетингга “бир доллар ҳам” сарфламаслиги, айни пайтда Telegram’да ҳар куни 2,5 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши, уларнинг умумий сони 900 миллион кишига етганини маълум қилди.

Рақобатчиларимиз маркетингга ўнлаб миллиард доллар сарфлайди ва бу каби кампаниялар учун PR-фирмалардан фойдаланишлари билан машҳур”, — деди миллиардер.

Интервьюда Дуров Telegram’ни яратиш ғояси Россияда яшаганида пайдо бўлгани ва бу алоқа учун хавфсиз, мустақил платформани ишлаб чиқиш истаги билан боғлиқлигини айтди. Бундан етти йил аввал 2013 йилда ишга туширилган Telegram’нинг Дубайда бош офиси очилган. Дуровнинг тушунтиришича, бу қарор БААнинг “сиёсий бетарафлиги” ва маҳаллий ҳокимият томонидан босимнинг йўқлиги билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Telegram Россия ҳукуматининг назоратидами? Дуров жавоб берди