15:14 / 17.04.2024
1 210

Киевда қандай корхоналарни Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди?

Киевда қандай корхоналарни Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди?
Фото: Telegram/ HappyZK
Украина пойтахти Киев шаҳрида Ўзбекистон-Украина бизнес-кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгашга раислик қилувчи тадбиркор Зафар Ҳошимов хабар берди.

Кенгаш 2021 йили Ўзбекистон ва Украина Савдо-саноат палаталари томонидан таъсис этилган бўлиб, шундан бери у ҳар иккала мамлакат тадбиркорлари орасида самарали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаб келмоқда.

Украинада давом этаётган уруш шароитида ҳам мамлакатларимиз ишбилармонлари ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ўсишига эришганликлари бунга далил бўла олади”, дейди Зафар Ҳошимов.

Учрашувда Ўзбекистон ва Украина элчилари, Украина Савдо-саноат палатаси раиси ва мутасаддилари ҳамда Украина ишбилармонлик доиралари вакиллари қатнашди.

Учрашув жуда очиқ ва самимий ўтди ва унда мавжуд муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш бўйича тадбир ва амаллар белгиланди. Шундай муаммолардан бири, мисол учун келтирсам, Украинага Ўзбекистондан келадиган текстил маҳсулотларининг божхона қийматини биздан келаётган инвойс ва декларация асосида эмас, балки қатор холларда украин божхонаси белгилайдиган қимматроқ қийматда қайд этилиб, маҳсулотларимиз Украина бозорига кираётган пайтида юқорироқ ҚҚСга тортиляпти”, деб ёзади тадбиркор.

Йиғилишда шу каби муаммолар Украин ҳамкорлари ва мутасаддилари эътиборига тортилиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга келишиб олинди.

Таъкидланишича, бу каби масалалар муҳокама қилинди ва яна қатор соҳаларда, жумладан уруш шароитида азият чекаётган қатор украин ишлаб чиқариш корхоналарини Ўзбекистонга релокация қилиш, креатив иқтисодиётда ҳамкорликни ошириш каби таклифлар муҳокама этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киевда қандай корхоналарни Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди?