22:50 / 17.04.2024
341

Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди

Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди
Фото: The Moscow Times
Украинада икки йил давом этган урушда камида 50 минг рус аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар берди.

BBC рус нашри ва мустақил “Медиазона” ахборот сайти томонидан эълон қилинган мустақил ҳисоботга кўра, 50 минг рус аскари ҳалок бўлиши билан боғлиқ статистикани “Кремль” нашри тасдиқлаган. Жароҳатланганлар умумий сони ҳақида статистика берилмаган.

Ғарб агентликлари расмий баёнотлар, газеталардаги некрологлар ҳисоботлари ва ижтимоий тармоқлардаги таҳлилий постлар орқали ҳалок бўлган россиялик аскарлар сони ҳақидаги статистикани текшираётгани маълум қилинган.

2023 йилда эълон қилинган ҳисоботда 27 300 нафар рус аскари ҳалок бўлгани айтилган эди. Уларнинг мутлақ кўпчилиги муддатли ҳарбий хизматчилар бўлган.

Журналистларнинг айтишича, Россия урушидаги қурбонларнинг ҳақиқий сони анча юқори бўлиши мумкин. Ўлимлар ҳақидаги статистикага Россия томонидан босиб олинган Донецк ва Луганск республикаларидаги рақамлар киритилмаган.

Ҳисоботга кўра, камида 9000 россиялик маҳбус жангларга жалб қилинган. Айни пайтда фронтда жанг қилаётган маҳбуслар сони айтилмаган.

Ҳалок бўлгани эълон қилинган 50 минг ҳарбий хизматчи орасида Россия қуролли кучларининг 3300 дан ортиқ офицерлари бўлган. Улардан 390 нафари подполковник ва ундан юқори унвонда бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди